АсосийJamiyat

Ўзбекистон ва Болгария туризм соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилади

'Ўзбекистон ва Болгария туризм соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилади'ning rasmi

Болгария Республикаси Туризм вазири Илин Димитров билан учрашув ўтказилди
Маданият ва туризм вазирлигида Болгария Республикаси туризм вазири Илин Димитров билан Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Азамов ўртасида учрашув ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмат хабар берди.

Хабарда айтилишича, Болгария томонига Ўзбекистон туризмида амалга оширилаётган ислоҳотлар, туристик инвестиция лойиҳалари, шунингдек, тадбиркорлик субектлари учун яратилган қулай шароитлар ҳамда инвесторлар учун тақдим этилаётган имтиёзлар тўғрисида маълумот берилди.

Учрашув якунига кўра, Ўзбекистон ҳамда Болгария Республикаларида туризм соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субектларини жалб этган ҳолда Тошкент шаҳрида жорий йилнинг апрел ойида Б&Г, Б2Б форматида учрашувлар ташкиллаштириш, юртимизнинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб этишга қаратилган маълумотларни Болгария оммавий ахборот воситаларида намойишини йўлга қўйиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

    Бошқа янгиликлар