Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фонд ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров маълум қилди.
Маблағларнинг:
- Диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш учун – 87 217 520 сўм;
- Диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун – 1 294 110 000 сўм;
- Масжидлар қурилиши учун – 436 960 000 сўм;
- Масжидлар ва зиёратгоҳлар ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун – 451 656 250 сўм;
- Ночор, кўмакка муҳтож фуқароларга турли моддий кўринишда берилган ёрдамлар учун – 2 783 275 801 сўм;
- Имконияти чекланган, ногиронлиги бор бўлган шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш учун – 285 962 000 сўм;
- Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш учун – 4 346 902 000 сўм;
- Турли хайрия тадбирлари учун – 1 446 938 600 сўм;
- Вилоят вакилликларининг маъмурий ҳаражатлари учун берилган моддий ёрдам – 131 257 000 сўм;
- Аҳоли учун тоза ичимлик суви чиқаришга – 299 378 530 сўм;
- “Қуръони карим ва тажвид” курси тингловчиларини моддий қўллаб-қувватлаш учун – 10 800 000 сўм маблағлар хайрия тариқасида сарфланди.






