1

Бугундан Ерни кучли магнит бўрони қоплайди

ДУНЁ 18.01.2023, 20:10
Бугундан Ерни кучли магнит бўрони қоплайди

Ерни 18 январдан бошлаб кучли магнит бўронлари қоплайди. Бу ҳақда Метеоагент портали хабар берди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, магнит бўрони узоқ давом этиб, энг юқори чўққига — 5 даражага етади. Магнит бўроннинг энг юқори нуқтаси 19 январь, пайшанба куни кузатилиши кутилмоқда. Геомагнит вазият 20 январь, жума куни нормаллашади. 23 январь куни яна бир қисқа 5 балли магнит бўрони кузатилади.

Магнит бўронининг саломатликка таъсири қандай?

Магнит бўронлари, ҳатто ўрта кучга эга бўлса ҳам, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Магнит бўронининг салбий таъсирининг энг кенг тарқалган кўринишлари қуйидагилар:

  • бош айланиши ва бош оғриғи;
  • уйқу бузилиши;
  • диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар;
  • қон босимнинг бузилиши;
  • сурункали касалликларнинг кучайиши;
  • оғриқлар, шунингдек, бўғимлардаги оғриқ;
  • иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниш;
  • ҳолсизлик ҳисси.

Бундай кунларда организмга ёрдам бериш учун кунига камида 7-8 соат ухлаш маслаҳат берилган. Овқат ратционидан ёғли ва аччиқ овқатларни олиб ташлаб, кунига камида 2 литр сув ичиш тавсия қилинади. Қаҳва миқдорини камайтириб, ўсимликлардан тайёрланган чой истеъмол қилиш керак.

Бундан ташқари контрастли душ, эрталабки машқлар, тоза ҳавода юриш, югуриш магнит бўрони фонида саломатликни яхшилашга ёрдам беради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1