1

Бахтиёр Саидов БАА Элчиси Саид Матар Ал-Қамзий билан учрашди

СИЁСАТ 18.01.2023, 21:46
Бахтиёр Саидов БАА Элчиси Саид Матар Ал-Қамзий билан учрашди

2023 йил 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Бирлашган Араб Амирликларининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Саид Матар Ал-Қамзий билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, кўп қиррали Ўзбекистон-БАА ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари, умумий кун тартибини янги амалий мазмун билан бойитиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Аввал эришилган келишувлар ижроси юзасидан фикр алмашилди ҳамда икки томонлама тадбирлар жадвали келишиб олинди.

Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги мулоқотни, жумладан, вазирликлараро маслаҳатлашувлар орқали мунтазам давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва унинг таркибини диверсификация қилишга қаратилган қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан  келишувга эришилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1