1

Москвадан Гоага учаётган самолёт фавқулотда Урганчга қўнди

ДУНЁ 18.01.2023, 23:21
Москвадан Гоага учаётган самолёт фавқулотда Урганчга қўнди

Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпаниясининг АФЛ236 йўловчи рейси Москвадан Гоа йўналиши бўйича учаётган вақтида, маст ҳолатда зўравонлик қилган йўловчи сабаб Урганч халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга келиб қўнишга мажбур бўлди. Экипаж самолёт бортига милиция ҳодимларини сўраган. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Бортида 356 йўловчи бўлган Боеинг 777-300 самолёти маҳаллий вақт билан 20:29 да фавқулодда қўнишни амалга оширди. Зўравон йўловчи рейсдан олинди. Яқин соатларда ҳаво кемаси Урганчдан манзил аеропортига парвозини давом эттиради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1