1

Қирғизистонда давлат хизматчилари мукофот пули олмаяпти

ДУНЁ 19.01.2023, 10:02
Қирғизистонда давлат хизматчилари мукофот пули олмаяпти

Қирғизистон давлат хизматчиларига бериладиган мукофот пулларидан тежалган суммага замонавий дронларни сотиб олди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати раҳбари берган маълумотлгарга таяниб, "Zamon.uz" ёзмоқда.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йил охирида ҳеч қандай мукофот пули олмаган давлат хизматчилари мамлакат хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшган.

“Агар мамлакат ўз хавфсизлигини таъминлай олмаса, чораклик мукофотлар, давлат хизматчиларига қўшимча тўловлар учун ҳеч қандай харажат қилнмайди”— деди Ўрунбеков.

У айрим давлат хизматчиларининг қўшимча маошларнинг қисқартирилганидан норозилигини ўринсиз деб ҳисоблаб, уларга шу йил охирида маош берилишини ваъда қилмоқда.

Ўрунбеков Тожикистон билан чегарадаги тўқнашувлардан сўнг Қирғизистон мамлакат мудофаа қобилиятини оширишга алоҳида эътибор қаратаётганини таъкидлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1