АсосийJamiyat

Қозоғистонлик депутат Путин босқинчилигини қўллаб-қувватлагани учун партиядан чиқариб юборилди

'Қозоғистонлик депутат Путин босқинчилигини қўллаб-қувватлагани учун партиядан чиқариб юборилди'ning rasmi

Қозоғистоннинг "Ақ Жол" партия раиси ўринбосари, парламент Мажилиси депутати Азамат Абилдаевни партиядан чиқариб юборишга қарор қилди.  Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар берган. 

Бунга унинг Россия президенти Владимир Путинни ва Украинада давом этаётган махсус операцияни қўллаб-қувватловчи баёноти сабаб бўлган.

Шу муносабат билан йиғилишда Абилдаевни партиядан чиқариш, шунингдек, унинг депутатлик мандатини тўхтатиб туриш юзасидан Марказий сайлов комиссиясига хат юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Партия халқ вакилининг сўзлари нафақат ўз позициясига зид, балки партиявий, депутатлик этикасини ҳам бузади, деган қарорга келган. “Ак Жол” Қозоғистон ва бошқа дўст давлатлар ҳудудлари мустақиллиги ва яхлитлигини қўллаб-қувватлашини билдирди.

 

 

    Бошқа янгиликлар