Бироз аввал Ўзбекистон тиббиёт тарихида илк бор сиам эгизаклари операция натижасида ажратиб олингани ҳақида хабар берган эдик.

Сиам эгизакларини ажратиб олиш операциясида иштирок этган мутахассислар Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов томонидан “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони ва ташаккурномалар билан тақдирланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Республика перинатал маркази қошидаги Неонатал хирургия ўқув-даволаш-методик марказида илк бор ўзбек шифокорлари томонидан сиам эгизакларини ажратиб олиш операцияси ўтказилди.












