АсосийЖАМИЯТ

Бугун Абдусатторов Карлсенга қарши баҳс олиб боради

Хабарингиз бор, айни кунларда Нидерландияда шахмат бўйича “Tata Steel-2023” халқаро турнир...

Хабарингиз бор, айни кунларда Нидерландияда шахмат бўйича “Tata Steel-2023” халқаро турнири ўтказилмоқда. Бугун, 19 январь куни “Masters” гуруҳида 5-тур ўйинлари бошланади.

5-турда мусобақа ғолиблиги учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб турган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов жаҳон тождори ҳисобланган норвегиялик Магнус Карлсенга қарши дона суради. 

Ортда қолган тўрт турдан сўнг, дунёнинг топ шахматчилари орасида Абдусатторов 3 очко билан 2-ўринни банд этган. 

    Бошқа янгиликлар