1

Ўзбекистон пиёз экспортига чеклов ўрнатди

ЖАМИЯТ 20.01.2023, 18:49
Ўзбекистон пиёз экспортига чеклов ўрнатди

Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 январидан 4 ойга пиёз экспортига вақтинча чеклов ўрнатилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йилда республика бўйича барча тоифа хўжаликларида 91,1 минг гектар майдонга пиёз экилиб, 1,9 миллион тонна шундан, август-центябр ойларида 665 минг тонна кузги ҳосил етиштирилди.Ҳосилнинг 1,2 миллион тоннаси аҳоли истеъмолига, 203 минг тонна экспортга, 93,2 минг тонна захирага, 210 минг тонна умумий овқатланиш ва қайта ишлаш корхоналарига йўналтирилди. Табиий йўқотишлар эса 228 минг тоннани ташкил қилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йилнинг 20 январидан 30 апрелига қадар тиббий меъёрлар бўйича аҳолининг пиёзга бўлган истеъмол талаби ўртача 346 минг тоннани ташкил этади.

Қайд этилишича, бугунги кунда республика деҳқон бозорларини ўрганилганда, пиёзнинг ўртача чакана нархи 6000-8000 сўм, улгуржи нархи ўртача 5500-6500 сўм эканлиги маълум бўлган.

Бунинг асосий сабаби сифатида, республикада жорий йилнинг 9 январидан 17 январгача бўлган кескин совуқ (ўртача -13 даражадан -22 даража) сабабли, ёқилғи-энергетика соҳасида вужудга келган муаммолар ва маҳсулотни ташиш логистикаси тизимида юзага келган узилишлар кўрсатилган. Шунингдек, кескин совуқ оқибатида деҳқон бозорларида айрим очиқ расталарда сақланган пиёз маҳсулотлари музлаб қолган (музлаш ҳарорати -5 даража) ҳамда ноқулай об-ҳаво шароити сабабли таклиф, яъни бозорга маҳсулотни олиб келиш ҳажми пасайган.

"Мамлакатимизда ички истеъмол бозор нархини арзонлаштириш, аҳолининг истеъмол талабини қондириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасида 2023 йилнинг 1 январидан 4 ойга пиёз экспортига вақтинча чеклов ўрнатилди", дейилади вазирлик хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1