АсосийJamiyat

ТИВ ўринбосари ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашди

'ТИВ ўринбосари ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашди'ning rasmi

2023 йил 20 январ куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиков Осиё тараққиёт банкининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари в.б. Эрик Пинали билан учрашди.

ОТБ халқаро молия институтлари орасида Ўзбекистон учун муҳим ва стратегик шериклардан бири ҳисобланади. Хусусан, бугунги кунда жами 2,8 миллиард долларлик 20 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилаётгани таъкидланди.  

Учрашувда ОТБнинг Ўзбекистон билан 2024-2027 - йилларга мўлжалланган ҳамкорлигининг янги стратегиясини тасдиқлаш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

ОТБ Ўзбекистон миллий тараққиёт стратегиясига мувофиқ тизимли ислоҳотларни амалга оширишда консултатив ёрдам кўрсатишда давом этади.

    Бошқа янгиликлар