Хонанда Озода Нурсаидованинг отаси вафот этди. Бу ҳақда хонанда ўзининг Instagram саҳифаси орқали маълум қилди. Саҳифасида у отасининг суратини ҳам жойлаштирди.

Маълум қилинишича, хонанданинг отаси Парпи Нурсаидов кеча, 20 январь куни бу ёруғ оламни тарк этган. Айни пайтда Instagram тармоғида хонандага унинг ҳамкасблари ва мухлислари томонидан ҳамдардликлар билдирилмоқда.






