АсосийJamiyat

Самарқандда келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди

'Самарқандда келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди'ning rasmi

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 18 январь куни келин-куёв ис газидан вафот этди. Бу ҳақда ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов ўзининг Facebook саҳифасида ёзмоқда.

Маълум бўлишича, тун ярмида газ тармоқдан узилган ва қайта ёқилган. Олов ўчгач, сизган газ туфайли уйқудаги келин-куёв заҳарланган. Улар эрталаб хонадонида ўлик ҳолда топилган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, келин-куёвнинг яқинлари жасадни кўмиб юборган ва бу тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар бермаган.

    Бошқа янгиликлар