АсосийJamiyat

Бугун бир қанча самолётлар ноқулай об-ҳаво туфайли Тошкентга қўнолмади

'Бугун бир қанча самолётлар ноқулай об-ҳаво туфайли Тошкентга қўнолмади'ning rasmi

Бугун  “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг бир нечта рейслари ноқулай об-ҳаво шароити (қуюқ туман) туфайли Тошкент аэропортига қўниш имкони бўлмаган ва бошқа ҳудудлардаги аэродромларга жўнатишга қарор қилинган.

Хусусан:

  •  HY336 (Жидда-Тошкент) рейси экипажи Самарқанддаги муқобил аэродромга қўндирилди.
  •   HY232 (Франкфурт-Тошкент) рейси экипажи Намангандаги муқобил аэродромга қўндирилди.
  • Аэрофлот авиакомпаниясининг AFL1870 (Москва-Тошкент) ва HY3546 (Острава-Тошкент) рейси Навоийдаги муқобил аэродромга жўнаб кетган.
  • AZO7001 (Москва-Тошкент) рейси билан Навоийдаги муқобил аэродромга йўл олган.
  • HY9650 (Қозон – Тошкент) рейси Намангандаги муқобил аэродромга жўнаб кетган.
  • ️HY9614 (Москва-Тошкент) рейси ҳам бортидаги 102 йўловчи билан Навоийдаги муқобил аэродромга жўнаб кетган.

    Бошқа янгиликлар