АсосийJamiyat

Андижонда аҳоли газ, "свет" йўқлиги сабаб йўлни тўсиб қўйгани айтилган хабар расмийлар томонидан рад этилди(видео)(видео)

'Андижонда аҳоли газ, "свет" йўқлиги сабаб йўлни тўсиб қўйгани айтилган хабар расмийлар томонидан рад этилди(видео)(видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида 21 январь куни маҳаллий аҳоли газ, электр йўқлигидан норози бўлиб машиналар йўлини тўсиб қўйгани айтилган хабарлар тарқалди.

Шаҳар ҳокимлиги ушбу хабарларни рад этди.

Таъкидланишича, мазкур маҳалла темирйўл вокзали яқинида жойлашган бўлиб, йўл тўсилиши аслида йўл ўтказгич қурилиши билан боғлиқ. Лавҳадаги фуқаролар электр энергиясида рўй берган носозлик сабаб мутасаддилар билан суҳбатлашишга йиғилган.

"Видео тарқалишидан 30 дақиқа олдин маҳаллада электр носозлиги бартараф этилиши бошланган. Аҳолини иссиқ чой, қаҳва ҳамда егуликлар билан таъминлаш ишлар ҳам ташкил этилган. Яқин соатлар ичида таъминот тикланади. Йўл қурилиш ишлари эса лойиҳа бўйича давом этади", - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар