1

Тошкентда дунёнинг энг кучли аёл қиличбозлари йиғилади

СПОРТ 23.01.2023, 10:52
Теглар: сабля, қиличбоз
Тошкентда дунёнинг энг кучли аёл қиличбозлари йиғилади

Жорий йилнинг 10-12 февраль кунлари Тошкент қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Миллий оимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Маълум қилинишича, аёллар ўртасида ташкил этиладиган мазкур мусобақада дунёнинг энг кучли саблячилари ғолиблик учун шиддатли жанг олиб боришади.

Гимнастика спорт саройида ўтадиган мусобақа Париж-2024 циклидан аввал жаҳон рейтинги учун қимматли очколарни тақдим қилади. Айни пайтга келиб, АҚШ, Корея Республикаси, Греция, Венгрия, Озарбайжон каби 12 терма жамоа ушбу турнир учун таркибини эълон қилиб улгурди. Владимир Назлимов бошчилигидаги Ўзбекистон спортчилари шу кунларда Янгиободдаги ўқув-машғулот базасида мазкур мусобақага ҳозирлик кўришмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1