АсосийDunyo

Путин ЕОИИга аъзо давлатлар раҳбарларига мурожаат қилди

'Путин ЕОИИга аъзо давлатлар раҳбарларига мурожаат қилди'ning rasmi

Владимир Путин ЕОИИга аъзо давлатлар раҳбарларига мурожаат қилди.  Бу ҳақда Sputnik Казахстан хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ушбу мурожаат Россиянинг 2023 йилда ЕОИИ органларига раислиги муносабати билан юборилган.

Унинг қайд этишича, 2015 йилда ЕОИИ ташкил этилганидан буён ўзаро савдо ҳажми 60 фоизга ошган ва 2021 йилда 73,1 миллиард долларни ташкил этиб, тарихий кўрсаткичга етган.

Ташқи савдо ҳажми 46 фоизга ўсиб, 846,3 миллиард долларни ташкил этди.

Аҳоли жон бошига ялпи ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 28,7 фоизни, миллий валютадаги тўловлар улуши эса 75 фоизга яқинлашди.

Путиннинг фикрича, ЕОИИ дунёнинг кучли, мустақил қутбларидан бирига айланиш учун барча имкониятларга эга.

    Бошқа янгиликлар