АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда пиёз нархи аввалги рекорддан 4 баробар қимматлашди

EastFruit таҳлилчиларига кўра, Ўзбекистонда пиёзнинг ўртача улгуржи нархлари яна рекордни...

EastFruit таҳлилчиларига кўра, Ўзбекистонда пиёзнинг ўртача улгуржи нархлари яна рекордни янгилаган. 2023 йил 20 январь ҳолатига кўра, улар кичик улгуржи лотлар учун 8000 сўмга етди. Бу ўтган йилнинг шу давридаги пиёзнинг аввалги рекорд нархидан роппа-роса тўрт баробар қимматроқдир.

Бир ҳафта давомида мамлакатда пиёзнинг улгуржи нархлари учдан бирига, сўнгги икки ҳафта ичида бирданига 60 фоизга ошди.

Ўзбекистон фермерлари ва савдогарлари томонидан нотўғри шароитларда сақланаётган катта ҳажмдаги пиёз заҳиралари аномал совуқ ҳавода музлаб қолганидан сўнг, мамлакат бозорида маҳсулотларнинг катта танқислиги юзага келган ва бу нархларнинг кескин ошишига олиб келган.

Ўзбекистонда сабзавот нархининг ўсиш суръати бўйича пиёз мутлақ етакчилик қилмоқда.

Шу билан бирга, пиёз билан боғлиқ кескин вазият ҳозир нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиё минтақасида юз бермоқда. 

Қайд этилишича, кўплаб табиий офатлар, шунингдек, Россиянинг Украинага нисбатан тажовузкорлиги пиёз нархининг глобал ўсишига олиб келган. 

EastFruit таҳлилчиларига кўра, айни пайтда Ўзбекистонда пиёзнинг улгуржи нархи Украинадагидан ҳам юқори.

 

    Бошқа янгиликлар