АсосийJamiyat

Германияда ишлаш истаги борлар учун шартлар ва шароитлар ҳақида маълумот берилди

'Германияда ишлаш истаги борлар учун шартлар ва шароитлар ҳақида маълумот берилди'ning rasmi

Германияда юк машиналари ҳайдовчиси сифатида ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги қуйидагиларни маълум қилди:

Номзодлар учун талаблар:

• СE ҳайдовчилик гувоҳномаси;
• немис тили бўйича камида А2 даражаси (Гётe институти сертификати);
• 18-55 ёш оралиғидаги эркаклар;
• Европа Иттифоқи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш ва рўйхатдан ўтиш учун қайта тайёрлаш курсларида ўқиш ҳамда 95-кодли сертификатини олишга тайёрлик (давомийлиги 6-8 ой);
• Германияда қайта тайёрлаш курсларидан сўнг камида 3 йил "Duvenbeck" ширкатида ишлаш.

Қуйидаги шароитлар яратиб берилади:

- Ўзбекистонда ҳужжат ишларида ҳамроҳлик, жумладан виза билан боғлиқ масалаларда ёрдам;
- Германияга бориш харажатларини қоплаш; 
- турар жой харажатларини қоплаш;
- доимий меҳнат шартномаси;
- қайта тайёрлаш вақтидаги иш ҳақи (3-босқич амалиёти вақтидаги ойлик ялпи 1060 евро (Brutto);
- қайта тайёрлашдан сўнг ялпи ойлик 2580 евро (Brutto) ҳамда 500 еврогача (Netto) солиқсиз қўшимча ҳақ;
- ҳар йили 27 кунлик таътил;

- қайта тайёрлаш курслари тугагандан сўнг турар жой харажатларини номзоднинг ўзи тўлаши керак бўлади.

Рўйхатдан ўтиш

    Бошқа янгиликлар