1

Тошкентда беморнинг ўғли онасига ёрдам кўрсатган фельдшерни эркак бўлгани учун калтаклади

ЖАМИЯТ 24.01.2023, 14:43
Тошкентда беморнинг ўғли онасига ёрдам кўрсатган фельдшерни эркак бўлгани учун калтаклади

2023 йил 22 январь куни соат 16:25 да Тошкент тумани тез тиббий ёрдам бўлими ходими беморнинг ўғли томонидан  калатакланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати раҳбари хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, хонадонда йиқилиб тушиб, жароҳат олган бемор (аёл)га биринчи тиббий ёрдам кўрсатаётган вақтларида, аёлнинг ўғли (1999 й.т. Ў.А.) кириб келиб, нега аёл ҳамшира келмади деб, жанжал қилган.

Шунга қарамай тиббиёт ходимлари хизмат вазифасини бажарганлар ва заруратга кўра беморни шифохонага олиб борганлар.

Шу вақтда беморнинг ўғли келиб, тушунтиришларга қарамай жанжални давом эттирган ва фельдшер 1993 йилда туғилган У.У. ни қўллари билан уриб тан жароҳати етказган (тиббий экспертиза тайинланган).

Ҳозирда 24 ёшли фуқаро Ў.А. ИИБ ходимлари томонидан процессуал тартибда ушланган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Тошкент тумани ИИБ томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1