1

ЖССТ Ўзбекистонда “Док-1 Макс” сиропидан болалар ўлимига муносабат билдирди

ДУНЁ 24.01.2023, 22:17
ЖССТ Ўзбекистонда “Док-1 Макс” сиропидан болалар ўлимига муносабат билдирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти йўтал сироплари билан боғлиқ болалар ўлими ҳолатларидан сўнг хавфли препаратлардан ҳимоя қилиш учун “тезкор ва келишилган чоралар” кўришга чақирди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Хабарда айтилишича, 2022 йилда Гамбия, Индонезия ва Ўзбекистонда 300 дан ортиқ бола, асосан, 5 ёшгача бўлганлар, хавфли таркибий қисмга эга дорилар сабабли ўткир буйрак етишмовчилигидан вафот этганини таъкидлади. Мазкур сироп таркибидаги этилен гликол ва/ёки диэтилен гликол болаларнинг ўлимига сабаб бўлган.

“Бу моддалар ишлаб чиқаришда эритувчи ва антифриз сифатида ишлатиладиган заҳарли кимёвий таркиб бўлиб, уларни оз миқдорда бўлса ҳам қўллаш ўлимга олиб келиши мумкин ва ҳеч қачон дори воситалари таркибида бўлмаслиги керак”, — дейилади баёнотда.

Юқоридаги давлатлар қаторида, ЖССТ Филиппин, Шарқий Тимор, Сенегал ва Камбоджада ҳам препаратлардан болалар ўлими кузатилиши эҳтимоли борлиги, сабаби бу давлатларда ҳам йўталга қарши сироплар сотилиши мумкинлигини билдирди. ЖССТ 194 та давлатдан ўлим ҳолатларининг олдини олиш учун чора кўришга чақирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1