1

Сурхондарёнинг қатор туманларига ҳокимлар тайинланди

СИЁСАТ 25.01.2023, 11:57
Сурхондарёнинг қатор туманларига ҳокимлар тайинланди

Сурхондарё вилояти туманларига ҳокимлар тайинланди. 

Назаров Шухрат Термиз тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Чирчиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Мардонов Қосим Ангор тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари бўйича бош мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Авазов Элъмурод Жарқўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Э.Авазов Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида фаолият юритган

Исмаилов Абдурашид Музработ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Музработ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Зокиров Улуғбек Хуррамович Шўрчи туманига ҳоким этиб тайинланди.

Бунга қадар у Ўзбекистон Марказий банки департамент директори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1