Вазирлик ва идоралардаги мажбурий бўлинмалар таркиби белгиланди

СИЁСАТ 25.01.2023, 12:13
Вазирлик ва идоралардаги мажбурий бўлинмалар таркиби белгиланди

Президент Фармони билан вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратлари ва ҳудудий бўлинмаларининг тузилмаларини шакллантириш бўйича ягона талаблар тасдиқланмоқда. Эндиликда:

Вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратларида:

а)таркибий бўлинмалар фақат 4та шаклдан иборат бўлади (департамент 20+; бошқарма7-19; бўлим 2-6; мутахассислар1). Бунда, вазирликлар ҳузуридаги қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларда департамент шаклида таркибий тузилма ташкил қилинмайди.

Амалда: 10тадан зиёд шакллари мавжуд (департамент, бош бошқарма, бошқарма, бўлим, шўъба, хизмат, бюро, гуруҳ ва бошқалар);

б) раҳбар ходимлар (раҳбар, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, ёрдамчиси, департамент, бошқарма, бўлим бошлиқлари ва ўринбосарлари) ва ижрочилар (мутахассислар) нисбати марказий аппаратбўйича камида 1/3нисбатда(33/67 фоиз) бўлади.

Амалда: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппаратида раҳбар ва ижрочи ходимлар нисбати 44/56 фоизни ёки Энергетика вазирлигида41/59 фоизни ташкил қилмоқда;

в) вазирларга уларнинг фаолиятини стратегик вазифаларни ҳал этишга йўналтириш, кунлик ишлар бўйича иш юкламасини камайтириш мақсадида уларфаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлил жиҳатдан таъминлайдиган Вазир котибияти ташкил қилишга ҳуқуқ берилмоқда;

г)стратегик режалаштириш, ахборот хизмати, кадрлар, ахборот таҳлил, ижро назорати, мурожаатлар, АКТ, юридик таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш, молия-иқтисод, халқаро алоқалар, биринчи бўлим таркибий бўлинмалари ташкил этилиши мажбурий этиб белгиланмоқда.

Бунда,стратегик режалаштириш, ахборот хизмати, коррупцияга қарши курашиш ва халқаро алоқаларбўлинмалари фақатгина вазирлик ва мустақил мақомга эга бўлган идорадаташкилқилиниб, ушбу йўналишларда улар ЯГОНА СИЁСАТНИамалга оширади;

4.2) вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларида:

а) таркибий бўлинмалар фақат 3та шаклдан иборат бўлади (бўлим 5+; шўъба2-4; мутахассислар 1);

б)раҳбар ходимлар (бошқарма, бўлим ҳамда шўъба бошлиқлари ва ўринбосарлари) ва ижрочилар нисбати бўлинма бўйича камида
1/3 нисбатда(33/67 фоиз)бўлади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1