1

⚡️ Ҳукуматга бўйсунадиган мустақил вазирлик ва идоралар сони жами 26 та этиб белгиланди. Қанча штат қисқартирилгани маълум бўлди

ЖАМИЯТ 25.01.2023, 11:37
⚡️ Ҳукуматга бўйсунадиган мустақил вазирлик ва идоралар сони жами 26 та этиб белгиланди. Қанча штат қисқартирилгани маълум бўлди

Маъмурий ислоҳотларнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони имзоланди. 

Президент фармони билан вазирлик ва идораларда бюджет ва нобюджет маблағларидан молиялаштириладиган жами 17 447 та бошқарув ва ишлаб чиқариш штат бирликлари қисқартирилмоқда (умумий сонга нисбатан 24 фоиз).  

Шу жумладан, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўринбосарлари сони 207 нафардан 144 нафаргача (-63) ёки 30 фоизга қисқартирилмоқда.

Шунингдек, дастлабки ҳисоб-китобларга мувофиқ, 703 та автотранспорт воситалари ва 10 та бинолар бўшамоқда.

Ҳукуматга бўйсунадиган мустақил вазирлик ва идоралар сони жами 26 та этиб белгиланмоқда (улар таркибига кирган барча қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар билан бирга жами 69 та), шу жумладан:

➖вазирликлар – 21 та;

➖қўмиталар – 12 та, шундан 2 таси мустақил мақомга эга;

➖агентликлар – 25 та, шундан 3 таси мустақил мақомга эга;

➖инспекциялар – 11 та.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1