“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2° совуқ-3° илиқ, Тошкент, Самарқанд, Жиззах вилоятлариннинг айрим жойларида 3-5° совуқ бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1-3° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.






