АсосийJamiyat

Ўзбекистон бўйича бир суткада 32 нафар эгизак дунёга келди

'Ўзбекистон бўйича бир суткада 32 нафар эгизак дунёга келди'ning rasmi

 Жорий йил 25 январь эрталабки соат 08:00 дан 26 январь 08:00 гача Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган Штабга қуйидаги маълумотлар келиб тушди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

“103” хизмати:
- 2 750 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатди.
- “Тез ёрдам”га 31 922 та чақириқ келиб тушди.

Энг кўп чақириқлар:
- Фарғона вилояти — 3 924 та,
- Тошкент шаҳри — 3 382 та,
-  Андижон вилояти — 3 171 та,
-  Тошкент вилояти — 3 096 та,
- Сурхондарё вилояти — 3 018 та.

 Шу вақт давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиалларига 3 147 та мурожаат келиб тушди. 

  Беморлардан 922 нафари госпитализация қилинди.
Сутка давомида жами 2 284 нафар чақалоқ дунёга келди. Улардан:

  • 1184 нафари — ўғил;
  • 1100 нафари — қиз. 
  • Ушбу гўдаклардан 32 нафари — эгизак.

Энг кўп туғуруқ қайд этилган ҳудудлар:
 - Самарқанд вилояти — 242 нафар, 
- Фарғона вилояти — 237 нафар,
- Қашқадарё вилояти — 231 нафар,
- Сурхондарё вилояти — 223 нафар,
- Наманган вилояти — 215 нафар.
​​​​​​

    Бошқа янгиликлар