АсосийЖАМИЯТ

Фарғонадан Қирғизистонга микроавтобус қатнови қайта тикланди

Бугун, 26 январдан эътиборан “Фарғона – Қувасой – Қизил-қия” халқаро йўналишида микроавтоб...

Бугун, 26 январдан эътиборан “Фарғона – Қувасой – Қизил-қия” халқаро йўналишида микроавтобус қатнови қайта тикланди. Бу ҳақида Ўзбекистон  Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фарғона ва Қирғизистоннинг Баткен вилоятидаги Қизил-қия шаҳри ўртасида амалга ошириладиган мазкур қатнов икки чегарадош вилоят ўртасидаги борди-келди учун муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади.  

2020 йилгача мавжуд бўлган мазкур қатнов, пандемия даври чекловларида тўхтаб қолган эди. 



Қирғизистон томонидан “Қизил-қия ПАТП”,  Ўзбекистон томонидан эса “Даеwоо Транс Сервис” МЧЖ хизмат кўрсатувчи йўналиш умумий масофаси 39,5 кмни ташкил этиб, йўлкира нархи 12 минг сўм этиб белгиланди. 

Микроавтобуслар Қизил-қия ва Фарғонадан тонги соат 7:20 да ҳаракат бошланиши назарда тутилган.  

Келгусида аҳоли талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда қатновларни кўпайтириш режалаштирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар