АсосийDunyo

Дубайда биринчи марта 3D босма масжид қурилади

'Дубайда биринчи марта 3D босма масжид қурилади'ning rasmi

Амирликнинг энг қадимий маҳаллаларидан бири Бур Дубайда дунёдаги биринчи 3D босма масжид қурилади. Бу ҳақда Дубайнинг Исломий ишлар ва хайрия бошқармаси маълум қилди.

Хабарда айтилишича, бошқарма масжид қурилиш ишларини жорий йилнинг октабрь ойида бошлаб, 2025 йилнинг биринчи чорагида якунлашни режалаштирган.

Масжид 2000 квадрат метрни ташкил этиб, 600 нафар намозхонни сиғдира олиши айтилмоқда.

Шунингдек, унинг конструкциясига 3D босиб чиқаришнинг ўзи учун тахминан тўрт ой керак бўлади. Тегишли жиҳозлар билан тўлиқ жиҳозлаш учун эса яна 12 ой вақт кетади.

Бунда соатига икки квадрат метр 3D босиб чиқарилиши учун 3 та ходим робот принтерлар билан ишлайди. Масжидни қуриш учун хом ашё ва пухта тайёрланган бетондан фойдаланилади.

Шунингдек, масжидни қуриш нархи одатдагидан 30 фоизга қимматроқ бўлиши мумкин. Сабаби у дунёдаги биринчи бундай турдаги масжид бўлади.

    Бошқа янгиликлар