1

Норин дарёси қирғоқлари емирилаётгани айтилди (видео)

ЖАМИЯТ 26.01.2023, 22:29
Норин дарёси қирғоқлари емирилаётгани айтилди (видео)

Бугун, 26 январ куни ижтимоий тармоқда "Норин Туманидаги "Норин Дарё"сини тўсиб турадиган дамба қулагани айтилмокда" номли хабарлар тарқалди.

Наманган ФВБ Ахборот хизмати ҳолат бўйича расмий муносабат берди.

Унда айтилишича, Норин туманидан оқиб ўтувчи Норин дарёсининг чап қирғоғини емирилиши оқибатини бартараф этиш жараёнлари бошланди.

Жараён тўлиқ назоратга олинган, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизимлари жалб қилинган, ҳозирда махсус техникалар ва соха мутахасислари билан биргаликда дамбани мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1