АсосийЖамият

⚡️ Расмий ахборот: Норин дарёсининг дамбаси мустаҳкамланмоқда, суви камайтирилди

Сал аввал ижтимоий тармоқларда Норин дарёсини тўсиб турадиган дамба қулагани ва қирғоғи ем...

Сал аввал ижтимоий тармоқларда Норин дарёсини тўсиб турадиган дамба қулагани ва қирғоғи емирилаётгани айтилган эди. 

Шундан сўнг, ФВВ вазиятни назоратга олганини маълум қилди. Айни пайтда ҳолат бўйича Наманган вилояти ҳокимлиги расмий ахборот эълон қилди. 

Маълум қилинишича, бугун, 27 январь куни Наманган вилоятининг Норин дарёси қирғоқларида муҳофаза дамбасини мустаҳкамлаш ишлари давом эттирилмоқда. Ҳозирда Норин дарёси суви сезиларли даражада камайтирилган ва бу жойда Фавқулодда вазиятлар тезкор штаби ўз ишини давом эттирмоқда.

Норин туманидан оқиб ўтувчи Норин дарёсининг чап қирғоғини емирилиши оқибатларини бартараф этиш жараёнларига махсус техникалар жалб этилди. Дамбани мустаҳкамлаш учун зарур барча воситалар етказиб берилди.

Жараён тўлиқ назоратга олинган, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизимлари жалб қилинган, ҳозирда махсус техникалар ва соҳа мутахассислари билан биргаликда дамбани мустаҳкамлаш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Бошқа янгиликлар