1

Бугун биз қирғиз-ўзбек чегарасини делимитация қилишни якунлаяпмиз — Cадир Жапаров

СИЁСАТ 27.01.2023, 12:31
Бугун биз қирғиз-ўзбек чегарасини делимитация қилишни якунлаяпмиз —  Cадир Жапаров

Бишкекда Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари иштирокида кенгайтирилган музокаралар бошланди. Қирғиз президенти қирғиз-ўзбек чегараси хучусида сўз юритди. 

"Қирғизистон қардош Ўзбекистон билан яхши қўшничилик руҳидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади. Биз учун Ўзбекистон ҳақиқий дўст ва ишончли стратегик шерикдир. Анъанага кўра, учрашув очиқ ва дўстона руҳда ўтади. Мамлакатларимиз ўртасида сиёсий қарама-қаршиликлар йўқ.

Икки мамлакат ўртасида парламентлараро алоқалар изчил ривожланиб, улар давлатлараро муносабатларда муҳим ўрин тутади.

Бугун биз қирғиз-ўзбек чегарасини делимитация қилишни якунлаяпмиз. Бу ҳақиқатан ҳам тарихий воқеа. Биз мулоқотга ва ўзаро мақбул ечимларни излашга тайёрлигимизни намойиш этдик. Ишончим комилки, чегаралар масаласига чек қўйиб, биз келажак авлодларимиз камолотига мустаҳкам пойдевор қўямиз", - деди Жапаров.

Ушбу жараёнда Ўзбекистон президентининг ҳиссаси алоҳида қайд этилди. 

"Муҳтарам, Шавкат Миромонович, қирғиз-ўзбек чегарасини делимитация қилиш бўйича муҳим масалаларни ҳал этишда Сизнинг беқиёс ҳиссангиз борлигини қайд этмоқчиман.  

Давлат ташрифи доирасида шартномани ратификация ёрлиқларини алмашиш орқали бундай муҳим воқеа таъминланиши алоҳида эътиборга молик. Шунингдек, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзолаймиз ва шу орқали муносабатларимизни мисли кўрилмаган даражага олиб чиқамиз", - деди Жапаров

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1