Қашқадарёда эр рашк сабаб хотинини арралаб ўлдирди (видео)

ЖИНОЯТ 27.01.2023, 22:01
Қашқадарёда эр рашк сабаб хотинини арралаб ўлдирди (видео)

Қарши тумани "Тараққиёт" маҳалласида истиқомат қилувчи 1982 йил ва 1986 йилда туғилган эр-хотиннинг 6 ой давомида оилавий келишмовчиликлари аёлнинг ўлими билан якунланди. Бу ҳақда "Markaziy studiya" дастурида хаб ар берилди. 

Маҳалла фаолларининг маълум қилишича аёл рашк қурбони бўлган.  

"Эшитишимиз бўйича, телефон бир-бирига уланган бўлган, аёл бегона боллар билан гаплашган. Қайнотаси бизга телефон қилди, келинглар деб. Маҳалла инспектори билан бирга бордик. Борсак, эр аёлини ўлдириб милисахонага кетган экан",– МФЙ раиси Эргаш Худойқулов.

Ҳозирда эр гумонланувчи сифатида эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан суриштирув олиб борилмоқда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1