1

Қорақалпоғистонда “Қизил китоб”га киритилган 13 бош жайрон отиб ўлдирилди (видео)

ЖАМИЯТ 28.01.2023, 09:50
Қорақалпоғистонда “Қизил китоб”га киритилган 13 бош жайрон отиб ўлдирилди (видео)

26 январь куни “ИЖ” русумли ўқотар қуроли ёрдамида Қўнғирот тумани “Устюрт” текислигидан “Қизил китоб”га киритилган жами 13 бош  жайронни ноқонуний равишда овлаган шахслар ушланди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, мазкур жиноят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси “Барсакелмес” давлат буюртма қўриқхонаси ҳамда “Жанубий устюрт” миллий табиат боғи инспекторлари томонидан ўтказилган рейд тадбирида аниқланди.

Унда фуқаролар И.М. ва Е.Жлар тиркамали “Урал” русумли мотоцикл билан фуқаро И.Мга тегишли рухсатномасиз, ноқонуний олиб юрган қуролда ов қилишган. Шунингдек, улар бу ишлари билан табиятга 195 млн сўмлик зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан 27-январ куни фуқаролар И.М. ва Е.Ж.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 202-моддаси 3-қисми “е, ж” бандлари ва 248-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши бўйича фуқаролар И.М. ва Е.Жлар процессуал тартибда ушланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1