АсосийЖАМИЯТ

21 нафар фуқарони чув туширган “маклер” озодликдан маҳрум қилинди (видео)

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида ўзини ижарага уй топиб берувчи маклер сифа...

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида ўзини ижарага уй топиб берувчи маклер сифатида таништирган фуқаро иши кўрилди. Унда darakchi.uz мухбири ҳам иштирок этди.

У 21 нафар фуқародан турли миқдордаги маблағларни нақд ҳолда, шунингдек пластик картасига ўтказиш орқали, ҳатто телефон аппаратини олиб уни сотиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган судланувчига оид иш кўрилди. 
Иш ҳужжатларига кўра, 1987 йилда туғилган судланувчи муқаддам 3 маротаба фирибгарлик жиноятини содир қилиб, судланган.


Биз суд жараёнида дастлаб жабрланувчиларга микрофон тутдик. Улар “маклер” билан интернет орқали танишиганлигини, “квартира” учун тўлов олдиндан тўланганлигини маълум қилди. 


Судланувчи эса уни бошқа бир фуқаро алдаб кетгани ва қарзларидан қутилиш мақсадида бу ишга қўл урганлигини айтди. 


Суд ҳукм қилди: Судланувчи Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 моддаси “б” банди билан айбдор деб топилсин. Судланувчи Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59 моддаси 8 қисми ва 61 моддага асосан Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2022 йил 23 ноябрь кунидаги ҳукми билан ўталмай қолган жазони қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 6 йил мудаттга озодликдан маҳрум қилинсин. Судланувчидан жабрланувчилар фойдасига 80 530 800 сўм миқдорида моддий зарар ундириш белгилансин.

                                      Ойбек Шукуров

    Бошқа янгиликлар