Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд шаҳар Бедил кўчасида ҳаракатланиб келаётган йўловчи автобуси пиёдани уриб юборди. Автобус ўзи йўналишида келаётган пайтда пиёда йўлнинг белгиланманган жойидан кесиб ўтаётган бўлган. ЙТҲ оқибатида 64 ёшли аёл олган тан жароҳати сабаб воқеа жойида ҳалок бўлган.
"Эрталаб ишни бошлашга кетаётгандим. Югуриб ўтиб келиб қолди, кўрдим, тормоз босдим, машина секин эди, лекин фойдаси бўлмади. Фуқарога биринчи ёрдам кўрсатиш баҳонасида қараганимда юрак уриши тўхтаганди. Тез ёрдам чақирдим, улар ҳам жони узилганини айтди", — дейди ҳайдовчи.
Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.