Эроннинг Озарбайжондаги дипломатик фаолияти бутунлай тўхтатилди. Бу ҳақда журналистларга Озарбайжон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Халаф Халафов маълум қилди, дея хабар беради Trend.az.
«Элчихонада дипломатик хизматнинг маъмурий биноси ва мулкини қўриқлаш учун бор-йўғи 5 киши қолади, бироқ улар дипломатик вазифаларни бажармайди», - дея қўшимча қилди вазир ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 27 январь куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 8:30 атрофида Озарбайжоннинг Эрон Ислом Республикасидаги элчихонасида теракт содир этилган эди.
Ҳужумчи қўриқлаш постига автоматдан ўқ узган, хавфсизлик хизмати раҳбари ҳалок бўлган, элчихонанинг икки қўриқчиси яраланган. Ҳозирда террорчилик ҳаракати тергов қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, яъни 27 январь куни Озарбайжоннинг Эрон Ислом Республикасидаги элчихонасига қуролли ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, ҳужумчи Калашников автомати билан қуролланган бўлиб, отишмада қўриқлаш пости ва хавфсизлик хизмати бошлиғи ҳалок бўлганди. Ҳужумни қайтариш чоғида икки нафар хавфсизлик ходими ҳам яралангани хабар қилинганди.






