АсосийJamiyat

Ўзбекистонга Ўрта ер денгизидан нам ва илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда

'Ўзбекистонга Ўрта ер денгизидан нам ва илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда'ning rasmi

Эртага Ўзбекистон ҳудудига Ўрта ер денгизи ҳудудларидан нам ва деярли илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, бунинг натижасида республика бўйича ҳафта давомида беқарор об-ҳаво бўлади.

1 февралдан 3 февралгача Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик, асосан ёмғир кўринишида бўлади, Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларида 1-2 февралда баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор),1-2 февралда кучли бўлади.

31 январь ва 1-2 февраль кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. 1-2 февралда Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида шамол 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати ҳафта давомида меъёр атрофида бўлади ва кечалари 1 даража совуқ - 4 даража илиқни, кундуз кунлари 5-10 даража илиқни ташкил этади.

Пойтахтимизда бугун ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 7-9 даража илиқ бўлади.

Эртага 31 январь куни бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2 даража илиқ, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.

1-2 февралда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол тезлиги 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечалари 2-5 даража илиқ, кундуз кунлари 5-10 даража илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар