АсосийJamiyat

Қаршида Cobalt ҳайдовчиси "дрифт" қилиб, йўлнинг қарама-қарши қисмида ҳаракатланди (видео)

'Қаршида Cobalt ҳайдовчиси "дрифт" қилиб, йўлнинг қарама-қарши қисмида ҳаракатланди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Cobalt автомашинасини бошқарган ҳайдовчи йўлнинг қатнов қисмида "дрифт" қилиб йўлнинг қарама-қарши қисмида ҳаракатлангани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. 

Ушбу ҳолат бўйича вилоят ИИБ муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, қонунбузар ҳайдовчи Қарши шаҳрининг марказий кўчаларида қарама- қарши йўналишда ҳаракатланиши билан бирга хавфли ҳаракатларни ҳам амалга оширган. У бу ҳаракатларини видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган. Аниқланишича, ҳайдовчи шу орқали машҳурликка эришмоқчи бўлган.

"Дрифт" қилиб, оғайниларим билан бирга видеога олиб, ижтимоий тармоқларга қўйгандик. Бундай ижтимоий тармоқларда тарқаб кетишини билмагандик, афсусдаман'', - дейди ҳайдовчи.

Мазкур ҳолат вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, автомобиль ҳайдовчисига нисбатан МЖтКнинг 128- моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар