1

Қизларга таҳдид қилган Тошкентдаги масжид имом-хатиби қамалди

ЖАМИЯТ 30.01.2023, 20:48
Қизларга таҳдид қилган Тошкентдаги масжид имом-хатиби қамалди

Аввалроқ, Тошкент туманидаги “Эшонхўжа ота” масжиди имом-хатиби ёш қизларни ўлдириш билан таҳдид қилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлар ижораси Ички назорат комиссияси имом-хатиб Авазхўжа Баҳромовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида хулоса чиқарди.

Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича  Авазхўжа Баҳромов (1977 йилда Тошкет вилоятида туғилган, муқаддам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) билан маъмурий жавобгарликка тортилган) га нисбатан юритилган маъмурий иш кўриб чиқилди. 

Суд мажлисида аниқланишича, ҳуқуқбузар 2023 йил 27 январь куни соат тахминан 9:30 ларда Шайхонтоҳур тумани ҳудудида жойлашган ўқув маркази биносида бўла туриб, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат тартибини бузиб, фуқаро М. А. ни сўкиб, майда безорилик содир этган.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2023 йил 30 январдаги қарори билан А. Б. га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Аризачи ва ҳуқуқбузарга суд мажлисида мазкур маъмурий ишга алоқадор бўлмаган ҳуқуқбузарликлар юзасидан келтирилган важлар бўйича тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи идораларга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

Ушбу қарор устидан қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти ёки протест берилиши мумкинлиги маълум қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1