АсосийJamiyat

⚡️Президент қарори билан вазирларга ўринбосарлар тайинланди

'⚡️Президент қарори билан вазирларга ўринбосарлар тайинланди'ning rasmi

Президент қарори билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида тайинловлар:

Усмон Шарифхўжаев мактабгача ва мактаб таълими вазири биринчи ўринбосари, Темуржон Комилов, Дилшод Кенжаев, Узоқбой Бегимқулов вазир ўринбосарлари бўлди. 

▪️Алишер Уббиев ушбу вазирлик ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори лавозимига тайинланди.

▪️Бошқа ишга ўтиши муносабати билан:

Баходиржон Онорбоев мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан, Нодир Муслитдинов мактабгача таълим вазири ўринбосари лавозимидан;

Иброҳим Жўраев  ва Вохобжон Ражапов халқ таълими вазирин ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Президент қарори билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг раҳбарият таркибида бир неча ўзгаришлар амалга оширилди. Унга кўра:

Комилжон Каримов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

Шаҳлохон Турдиқулова олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари лавозимига;

Сарвархон Бузрукхонов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Олимжон Тўйчиев вазирлик ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори ҳамда Маджит Каримов Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори лавозимларига тайинланди.

Бундан ташқари, олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Садоқат Сиддиқова бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Президент қарори билан:

Баходир Ахмедов маданият ва туризм вазирининг ўринбосари лавозимига;

Муроджон Маджидов маданият ва туризм вазирининг ўринбосари лавозимига;

Фирдавс Абдухаликов Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори лавозимига;

Рустамбек Курбанов Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

🔹 Бахтиёр Ибрагимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари лавозимидан;

🔹 Нусратилла Зикриллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари лавозимидан;  

🔹 Ботиржон Шахриёров бошқа ишга ўтиши муносабати билан туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари лавозимидан;

🔹 Умиджон Қўқонбоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан маданият вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Президент қарори билан:

Абдурахман Абдувалиев Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси лавозимига;

Тахир Назаров Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директори лавозимига;

Дониёр Ахмедов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига;

Фахриддин Салихов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Президент қарори билан:

Олег Пекось рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

Жамол Махсудов рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари лавозимига;

Рустам Каримджонов рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари лавозимига (аввал — халқ таълими вазирининг ўринбосари эди);

Шухрат Кадиров Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори лавозимига;

Аъзам Абдуллаев Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

🔹 Дониёр Рустамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимидан;

🔹 Жамшид Эгамбердиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

    Бошқа янгиликлар