Президент қарори билан яна бир қатор вазирларга ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда Ўз А хабар бермоқда.
Президент қарори билан:
- Омонулло Насритдинходжаев тоғ-кон ва геология вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
- Аъзам Кадирходжаев тоғ-кон ва геология вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Азизхўжа Қобилов тоғ-кон ва геология вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди (аввал — Президент Администрацияси масъул ходими эди).
- Шамсиддин Алимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
- Дурдона Рахимова ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Шахрилло Махмудов ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Мурад Исмаилов ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
- Абдулло Аслонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
- Обиджон Қудратов табиат ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
- Жусипбек Казбеков табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Шерзод Хабибуллаев Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги директори лавозимига тайинланди.
- Эркин Мухитдинов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Жамшид Абруев камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Раъно Турдибоева камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига (аввал Оила ва ҳотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари эди);
- Мирзохид Убайдуллаев Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;
- Озода Парпибаева Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
- Баҳодир Умурзаков бошқа ишга ўтиши муносабати билан бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари лавозимидан;
- Содиқжон Турдиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан;
- Абдулла Турсунов бошқа ишга ўтиши муносабати билан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан;
- Мухтар Мухитдинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан;
- Нодира Эгамбердиева бошқа ишга ўтиши муносабати билан Оила ва ҳотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
- Бахтиёр Камалов сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Дилшоджон Ходжиахмедов сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Зафар Ирисбоев Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфисизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
- Баходир Юсупалиев ССВ ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси лавозимига тайинланди;
- Анвар Алимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.






