АсосийJamiyat

Вилоятлар ҳокимлари ва Транспорт вазирлигига айтилган топшириқларни бажариш учун бир ой муддат берилди

'Вилоятлар ҳокимлари ва Транспорт вазирлигига айтилган топшириқларни бажариш учун бир ой муддат берилди'ning rasmi

Йиғилишда йўлларда автобуслар ҳаракати учун инфратузилма масаласига тўхталиб ўтилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тошкент шаҳридаги 73 та асосий кўчада автобуслар учун алоҳида йўлак ташкил этиб, чорраҳалар ўтказувчанлигини ошириш дастури ишлаб чиқилди.

Бу орқали, автобуслар ўртача тезлиги 1,5 баравар ошиб, кечикишлар бартараф этилади.

Вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

- ўз ҳудудида транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича манзилли дастурни тасдиқлаб, ишларни бошлаш;

- намунавий бекат лойиҳасини ишлаб чиқиб, тадбиркорларга реклама ва банкомат хизматларини ташкил қилиш учун вақтинчалик фойдаланишга бериш тартибини киритиш топширилди.

Айни пайтда ҳудудлар раҳбарлари ва соҳа мутасаддилари берилган топшириқлар ижросини қандай ташкил этиши юзасидан ахборот бермоқда.

    Бошқа янгиликлар