1

Душанбеда Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг лойиҳа демаркацияси муҳокама қилинди

СИЁСАТ 31.01.2023, 20:36
Душанбеда Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг лойиҳа демаркацияси муҳокама қилинди

23-30 январь кунлари Душанбе шаҳрида Тожикистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ҳукумат портали хабар берди. 

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғидан ўтказиш масалалари, шунингдек, демаркация хариталарини яратишнинг технологик жараёни муҳокама қилинди.

Музокаралар доирасида Ўзбекистон-Тожикистон ва давлат чегараларининг алоҳида участкаларида дала ўрганиш ҳам ўтказилди.

Тадбир якунида тегишли Баённома имзоланди. Навбатдаги учрашув Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1