АсосийSport

Маҳмуд Муродовга Магомедов рақиб бўлади

'Маҳмуд Муродовга Магомедов рақиб бўлади'ning rasmi

Ўрта вазн тоифасида ҳаракат қиладиган UFC жангчиси Маҳмуд Муродов (25-8) шу йилнинг 11 март куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган мусобақасида навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда Муродовнинг ўзи маълум қилди.

Унга Германия шарафини ҳимоя қиладиган, келиб чиқиши россиялик бўлган Абусуфён Магомедов (25-4-1) рақиб бўлади.

Улар ўртасидаги жанг аввалига 2022 йилнинг сентябрида ўтказилиши керак эди, бироқ ўзбекистонлик спортчи ҳужжатлар масаласидаги муаммо сабаб жангда иштирок этолмаганди.

    Бошқа янгиликлар