АсосийDunyo

Лавров Россия Қозоғистонда “иккинчи Украина” ташкил этиши ҳақидаги саволга жавоб берди

'Лавров Россия Қозоғистонда “иккинчи Украина” ташкил этиши ҳақидаги саволга жавоб берди'ning rasmi

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Қозоғистонда “иккинчи Украина” ташкил этилиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Яна бир бор таъкидламоқчиманки, Россия-Қозоғистон иттифоқининг янада ривожланишига қарши бўлганларнинг барча интригаларига қарамай, биз шериклар билан кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ишлашда давом этамиз, бу эса дўст Қозоғистон билан ўзаро муносабатларда ёрдам беради”, - деди у.

Лавров Россия БМТ Низомига мувофиқ халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган принциплари ва нормаларига мувофиқ иш тутишини, республиканинг ички ишларига аралашмаслигини таъкидлади. 

"Россия ва Қозоғистон кўп йиллик дўстлик ва ишонч муносабатлари билан боғлиқ бўлган яқин қўшнилар. Бугунги кунда муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасида экани бежиз эмас. Шу боис Россия ва Қозоғистон расмийлари умумий долзарб муаммоларни ҳал қилишда яқиндан ҳамкорлик қилаётгани табиий ҳол”, - дея қўшимча қилди Лавров.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар