АсосийJamiyat

Водийда қарийиб 0.8 ГВ қувватга эга янги ток генерациялари қурилади

'Водийда қарийиб 0.8 ГВ қувватга эга янги ток генерациялари қурилади'ning rasmi

Водий вилоятларида электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган чора-тадбирлари эълон қилинди.

Биринчидан, бу йил Поп ва Фарғона туманларида 600 Мегаваттли 2 та қуёш станцияси қурилади.
Иккинчидан, водий вилоятларида 160 Мегаваттли қуёш панеллари ва 100 та микро ГЭСлар қурилади. Бу ишларни жойларда тўғри ташкил этиш учун вилоят ҳокимларининг 1-ўринбосарлари масъул бўлади ва ҳамма ишлардан озод қилинади. Уларга республика банк раҳбарлари бириктирилади.
Учинчидан, ижтимоий соҳа объектларида “қуёш энергияси”дан фойдаланиш учун алоҳида компания ташкил этилади. Унга 200 миллион доллар маблағ берилади.
Компания қуёш панеллари ва сув иситиш қурилмаларини ўзи ўрнатади ва “яшил энергия”ни бюджет корхонасига сотади.
Тўртинчидан, йирик корхоналарда ҳам қайта тикланувчи энергия манбалари ўрнатилади.
Саноат корхоналарида қуёш панеллари ўрнатиш ва кичик станциялар қуриш учун халқаро молия ташкилотларидан 2 миллиард доллар жалб қилиш чоралари кўрилади.
Бешинчидан, эндиликда аҳолига қуёш энергиясидан фойдаланиш учун жозибадор тизим яратилади.
Водийдан бошлаб, хонадонларда ишлаб чиқарилган ва тармоққа узатилган ҳар бир киловатт соат электр энергияси учун 1 минг сўмдан ҳисоб-китоб қилинади (ҳозир 295 сўм).

    Бошқа янгиликлар