АсосийЖАМИЯТ

Президент Фарғона шаҳридаги тиббиёт марказида бўлди (фото)

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги “Meridian” тиббиёт марказида яратилган шароитл...

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги “Meridian” тиббиёт марказида яратилган шароитлар билан танишди.


2021 йил декабрда фойдаланишга топширилган клиника замонавий ташхис ва даволаш хизматлари кўрсатиб келмоқда. Бунинг учун Германия, Жанубий Корея, Япония ва Хитойдан замонавий ускуналар келтирилган. Шифохона 120 та стационар ўринга, йилига 2 мингта жарроҳлик амалиётини ўтказиш қувватига эга.
 


Эътиборлиси, ўтган йили тиббиёт маркази ҳузурида университет ҳам очилди. Ҳозир 600 нафар талаба ўқимоқда, уларга чет эллик ўқитувчилар сабоқ бераётир. Талабалар тиббиёт марказида амалиёт ўтайди.
 

    Бошқа янгиликлар