АсосийJamiyat

Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

'Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди. Комиссия махсус органларни қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техника билан таъминлашнинг яқин, ўрта ва узоқ истиқболларини белгилайди, бу борада тегишли дастурларни кўриб чиқади, тасдиқлайди. Maxсус органларни ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар билан таъминлашни молиялаштириш масалаларини кўриб чиқиб, унинг манбаларини белгилайди. Давлат мудофаа буюртмасини кўриб чиқиб, тасдиқлайди.

Шунингдек, уруш даври учун маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарига сафарбарлик топшириғини бириктириш бўйича таклифларни, махсус органларни қуроллантириш ва мудофаа саноатини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар бажарилишини кўриб чиқади ва бошқа қатор вазифаларни амалга оширади.

Давлат комиссияси раиси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳисобланади. 

Ҳужжатда белгиланишича, Мудофаа саноати давлат қўмитаси негизида (Мудофаа вазирлиги ҳузурида) Мудофаа саноати агентлиги ҳамда Инвестисиялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурида “Ўзтехтрейд” давлат унитар корхонаси тузилди. Мазкур корхона хорижда ишлаб чиқариладиган ҳарбий маҳсулотларни харид қилиш, экспорт қилиш билан шуғулланади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар