1

Афғонистонда аёллар таълими тақиқланишига қарши чиққан профессор ҳибсга олинди

ДУНЁ 03.02.2023, 21:51
Афғонистонда аёллар таълими тақиқланишига қарши чиққан профессор ҳибсга олинди

“Толибон” мамлакатда аёлларнинг таълим олиши тақиқланишига норозилик билдириб дипломларини йиртиб ташлаган профессорни ҳибсга олди. Бу ҳақда Аl-Jazeerа хабар берди.

Аввалроқ, профессор Исмоил Машъал мазкур дипломлар унга керак эмаслиги, чунки Афғонистон таълим олиш жойи эмаслигини айтганди.

“Агар синглим ва онам ўқий олмасалар, мен бу таълимни қабул қилмайман”, — деганди у.

Машъалнинг ёрдамчиси Фарид Аҳмад Фазлий профессор “Толибон” ҳукумати аъзолари томонидан “шафқатсизларча калтаклангани” ва ўта ҳурматсиз тарзда олиб кетилганини айтди. “Толибон” расмийси унинг ҳибсга олинганини тасдиқлади.

“Машъал домла бир мунча вақт тизимга қарши провокацион ҳаракатларга қўл урди. Хавфсизлик идоралари уни терговга олиб кетди”, — деди “Толибон” Ахборот ва маданият вазирлиги директори Абдул Ҳақ Ҳаммад.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1