АсосийЖАМИЯТ

Замонавий шароит, сўнгги технология ва етук кадрлар. Халқ банки томонидан иккита олий таълим муассасасига пресс-тур ташкил этилди

2014 йилдан буён ташландиқ холда бўлган, собиқ Тошкент вилоят педагогика институти қайта т...

2014 йилдан буён ташландиқ холда бўлган, собиқ Тошкент вилоят педагогика институти қайта тикланиб, “Ангрен” университети ташкил этилди. Куни кеча Халқ банки томонидан Тошкент вилояти “Ангрен” университети ва Тошкент Иқтисодиёт ва Технологиялари университетига пресс-тур ташкил этилди. Журналистларга ҳар икки таълим даргоҳида ҳақида маълумотлар тақдим этилди. 

“Ангерен” университети

1967 йилда ташкил қилиниб, 2014 йилга қадар фаолият юритган собиқ Тошкент вилоят педагогика институтини қайта ташкил тиклаш мақсадида айнан Ангрен шаҳрида лойиҳа дунёга келган. Собиқ институтнинг биноси тўлиқ таъмирланиб, барча замон талабларига мослаштирилган.  

Университетда талабалар учун керакли бўлган шароитлар яратилган. Талабалар турар жойи, кутубхона, спортзал, ахборот ресурс маркази тўлиқ жиҳозланган. Таълим сифатини назорат қилиш мақсадида ҳар бир ўқув хоналари кузатув камералари билан жиҳозланган бўлиб, ҳар бир дарсни маъсуллар томонидан назорат қилиниши йўлга қўйилган.  

Ўқув режа ва дастурлар таянч олий таълим муассасалари билан келишилган бўлиб, хорижий тажриба асосида шакллантирилган. Дарс машғулотлари интерактив тарзда ташкил этиш мақсадида хоналар охирги русумдаги электрон доскалар билан жиҳозланган.

Бугунги кунда университетда 8 та таълим йўналиш фаолияти йўлга қўйилган. Жумладан:

- даволаш иши;

- мактабгача таълим;

- бошланғич таълим;

- педагогика ва психология;

- миллий ғояб маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими;

- молия ва молиявий технологиялар;

- иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳа бўйича);

- хорижий тил ва адабиёти (тип.пар бўйича).

Университетнинг асосий мақсади жамиятимизга рақобатбардош кадрларни тайёрлашдир.

Кейинги ўқув йилига таълим йўналишлар сонини кўпайтириш ва магистратура босқичини йўлга қўйиш режалаштирилган.

“Ўзингиз гувоҳи бўлдингиз бугун Ангрен шаҳарида “Ангрен” университетининг очилиш маросими Ангрен шаҳри аҳолисинг кутган орзуси десак муболаға бўлмайди. Чунки тарихдан биз биламиз бу ерда бир қанча институтлар бўлган. Вақтлар давомида институларнинг марказлашган яъни ҳаммаси шаҳарга “кетган” бўлса бугун Ангрен шаҳрини азалий орзуси ҳамда  фуқароларимизнинг талаб ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда нодавлат таълим муассасаси “Ангрен” университети очилди.  

Қарийб 2 500 га яқин абитуриент талаба бўлиш орзусига етди бугун. Улардан қарийб 60 фоизи ушбу ҳудуд фарзандлари”, - деди  Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Раимов.

ТОШКЕНТ ИҚТИСОДИЁТ ВА  ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

Университет – илм-фан, таълим ва инновацияларни ривожлантириш орқали иқтисодиёт ва инсоният тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш,келажак етакчиларини тайёрлашга муҳим эътибор қаратади.

Университетни ташкил этишдан мақсад – ёшларга юксак мезонлар асосида таълим-тарбия бериш, янгича, инновацион фикрлайдиган замонавий кадрлар тайёрлашдир.

Тошкент иқтисодиёт ва технологиялари университетида дарс жараёнлари ўзбек ва рус тилларида олиб борилади, шу билан бирга, университетда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари мавжуд.

ТИТУ талабалари қуйидаги йўналишларда таълим олади:

- Иқтисодиёт(тармоқлар ва соҳалар бўйича);

- Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича);

- Солиқлар ва солиққа тортиш (фаолият турлари бўйича);

- Компьютер инжиниринги (дастурий таъминот);

- Педагогика ва психология;

- Хорижий тил ва адабиёт (инглиз тили);

- Бошланғич таълим;

- Тарих.

Ойбек Шукуров

    Бошқа янгиликлар